Тўрт ойда ўзбекистонликлар 3 миллион АҚШ долларлик олма экспорт қилди

Ўзбекистон 2025 йилнинг январ-апрел ойларида хорижга умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 4 минг 727 тонна олма экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган расмий маълумотларда келтирилган.
Давлатлар кесимида энг кўп олма экспорт қилинган давлат Россия бўлиб, бу давлатга жами 2 840 тонна маҳсулот етказиб берилган. Иккинчи ўринда эса 1 564 тонна билан Қозоғистон қайд этилган. Бу икки мамлакат умумий экспорт ҳажмининг катта қисмини ташкил этади.
Шунингдек, Ўзбекистон ушбу давр мобайнида Туркманистонга 167 тонна, Қирғиз Республикасига эса 102 тонна олма экспорт қилган. Бошқа давлатларга етказиб берилган олма ҳажми эса 54 тоннани ташкил қилган.
Мазкур натижалар Ўзбекистон мева-сабзавот экспортида олма маҳсулоти бўйича ҳам фаол иштирок этаётганини кўрсатади. Экспорт географиясининг кенгайиб бораётгани ва янги бозорларга чиқиш тенденсияси миллий иқтисодиёт экспорт салоҳиятининг ошиб бораётганидан далолат беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг