Макрон Украинада қиш мавсумида энергетика инфратузилмасига зарбаларни вақтинча тўхтатиш бўйича мораторий таклиф қилди
Франция президенти Эммануэль Макрон яқинлашиб келаётган қиш мавсумида Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни мораторий асосида тўхтатишни таклиф этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
— Биз имкон қадар тез фурсатда ҳеч бўлмаганда инфратузилмага қаратилган зарбалар бўйича мораторий кўринишидаги ўт очишни тўхтатишга эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштиришимиз керак, — деди Макрон Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралардан сўнг.
Макроннинг айтишича, Хитой ушбу чақириққа қўшилиб, Европа билан биргаликда барқарорлик ва халқаро ҳуқуқни сақлашга хизмат қилиши мумкин.
Франция раҳбари Украинадаги уруш Европа хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини таъкидлади.
Макрон, шунингдек, Пекинни ўз таъсиридан фойдаланиб, БМТ Низомига мувофиқ мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг