"Толибон" Афғонистондаги қизлар ҳам тез орада мактаб боришига ваъда берди
"Толибон" яқинда Афғонистондаги қизларни ўрта мактабларга боришга рухсат беришини ваъда қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС ЮНИСЕФ ижрочи директори ўринбосари Умар Абди баёнотига асосланиб хабар берди.
Абдининг айтишича, "Толибон" тайинлаган таълим вазири унга толиблар барча қизларга олтинчи синфдан кейин ўқишни давом эттиришлари учун рухсат бериш устида ишлаётгани, яқин орада бунинг аниқ тартиби маълум қилинишини айтган.
"Сиз билан гаплашаётганимда, ўрта мактаб ёшидаги миллионлаб қизлар кетма-кет 27 куни таълим олмадилар. Биз кутган ҳар бир кун, мактабга бормайдиган қизлар учун йўқотилган кундир", - дейди Умар Абди.
Абди, шунингдек, Афғонистоннинг 34 вилоятининг бештаси - Балх, Жузжон, Самангон, Қундуз ва Урузғон аллақачон қизларга ўрта мактабда ўқишга рухсат берганини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг