Тилга эътибор – келажакка эътибор
Алишер Навоийнинг «Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз» деган ҳикматида олам-олам маъно бор. Ҳар бир миллатнинг биринчи рамзи унинг тилидир. Тил яшаса, миллат ҳам барҳаёт бўлади.
Юртимизда ўзбек тилига бўлган эътибор кейинги йилларда янада кучайди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланадиган бўлди. Ҳар бир ташкилот, корхона, идораларда давлат тилига масъул бўлган ходимлар фаолият олиб бориши таъминланди. Хусусан, кимё саноати вакилларидан бири бўлмиш – Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Махам-Чирчиқ» акциядорлик жамиятида ҳам давлат тили тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил май ойида корхонамизда «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари бошқарув раисларининг маънавият ва маърифат ишлари самарадорлигини ошириш ва давлат тили қонунларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида икки кунлик сайёр семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, буйруқлар ва бошқа ички ҳужжатларни давлат тилида тўғри тузиш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Сўнгги уч йил давомида 200 нафарга яқин ишчи-ходим Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Малака ошириш маркази ўқитувчилари кўмагида давлат тилида иш юритиш бўйича малака ошириш ўқув курсларида ўз билимларини мустаҳкамлади. Барча бўлим ва цехларга 6 томлик «Ўзбек тилининг изоҳли луғати», «Ўзбек тилининг катта имло луғати» ва «Кимё атамаларининг изоҳли луғати» тарқатилди. Шунингдек, корхона «Жамоа шартномаси» ҳам давлат тилида чоп этилди.
Машғулотлар якунида курс битирувчиларига сертификатлар ва «Давлат тилида иш юритиш» услубий-амалий қўлланмаси тантанали равишда топширилди.
Атамалар ишчи гуруҳи тузилиб, жамиятга тегишли ҳудудда барча ташқи ёзувлар, жумладан, пешлавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши таъминланди.
Корхона кириб-чиқиш ва марказий майдонида мумтоз куй-қўшиқ ва мақомлар эшиттирилиши ташкиллаштирилган. Шунингдек, корхонага кириш қисмида 3х7 метр ўлчамда электрон монитор ўрнатилган бўлиб, юртимизда юз бераётган янгиликлар, корхона ҳаёти акс этган янгиликлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёритиб борилмоқда.
Корхона цех ва бўлимларидаги «Маънавият ва маърифат» хоналарини талаб даражасида бойитиш ва безатиш ишлари давом этмоқда. Шу йил давомида 16 та цехларнинг «Маънавият ва маърифат» хоналари лотин алифбосига асосланган ўзбек тилидаги ғоявий-мафкуравий, маънавий-маърифий мавзулардаги кўргазмали жиҳозлар билан тўлдирилди. Хоналардаги мавжуд ёзувлар лотин алифбосига ўзгартирилди, бадиий адабиётлар билан бойитилди. Бир қатор цехлар маърифат хоналари, ишлаб чиқариш бинолари, жамоат жойлари Тараққиёт стратегиясига оид кўргазмали қуроллар, шиорлар, баннер-плакатлар билан жиҳозланди. Жорий йил июль ойида «Кимёгарлар боғи» ҳудудида «Маънавият хиёбони» ташкил этилди ва ундаги барча кўргазмалар давлат тилида акс эттирилди.
Барча цех ва бўлимларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинди.
Ишга янги қабул қилинаётган номзодлар билан давлат тилини билиш юзасидан суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.
«Тил бор – миллат бор» шиори остида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»дан ҳар бир сўз маъносининг шарҳи корхонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бериб борилмоқда.
Корхона «Бизнес-режа»сига алоҳида банд сифатида маънавий-маърифий тадбирлар, давлат тилини татбиқ этиш жараёнларини молиялаштиришни назарда тутган манзилли пул маблағларини ажратиш киритилди. Буям бўлса, тилимизга ҳар томонлама эътибор берилаётганидан далолатдир.
Иномжон Курбаналиев,
«Махам-Чирчиқ» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг