Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқаролар ҳаракати тикланди
Фото: Савдо-саноат палатаси
Ўзбекистон ва Афғонистонни боғлаб турувчи Термиз—Ҳайратон кўприги орқали фуқароларни ўтказиш пунктлари қайта иш бошлади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Қайд этилишича, Айритомдан 75 километр масофада жойлашган (1 соатлик йўл) Мозори Шарифга етиб бориш учун тадбиркорлар Тожикистон орқали бир кунлик айланма йўлдан фойдаланишга мажбур бўлган. Ҳозирда бу чекловлар бекор қилинган ва йўл қайта очилган.
Эндиликда йўловчилар икки давлат орасида тўғридан-тўғри ва хавфсиз тарзда ҳаракатланиши мумкин. Шу билан бирга, виза талаби ўз кучида қолади.
«Чегарадан ўтиш тартибининг тикланиши экспорт қилувчи корхоналар учун катта қулайлик яратади. Афғонистонга экспорт ҳажми охирги йилларда барқарор ўсмоқда ва айниқса бу йўлнинг очилиши билан 2026 йилда экспорт ҳажмини 2,5 млрд долларга етказиш учун барча имкониятлар мавжуд», дейилади хабарда.
Давлат тадбиркорларни Афғонистон бозорига чиқишда қуйидаги имтиёзлар билан қўллаб-қувватламоқда:
• Ҳайратон ёки Мозори Шарифда омбор очган тадбиркорлар учун омборни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 100% қоплаб берилади.
• Маҳсулотларни Афғонистоннинг 34 вилоятида реклама қилиш харажатлари — тўлиқ компенсация қилинади.
Маълумки, 2021 йилда фуқаролар ҳаракати чекланган, бу эса тадбиркорларнинг Афғонистонга боришини сезиларли даражада қийинлаштирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг