Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди

17:25 02 Июнь 2025 Жамият
25 0

Ўзбекистонда илк бор Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди. Мазкур олий мактаб Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан ташкил этилган бўлиб, технологик металлар соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни мақсад қилган.

Бакалавриат дастури Италиянинг Пиза университети билан ҳамкорликда амалга оширилиб, дарслар инглиз тилида олиб борилади, таълим жараёнлари ТМКнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам ташкил этилади ҳамда ушбу босқич учун ТМК томонидан 25 та грант ажратилган.

Шунингдек, олий мактаб ва Геология фанлари университети ҳамкорлигида критик минераллар йўналишида магистратура дастури ҳам йўлга қўйилган. Бу лойиҳа Хитойнинг Геофанлар университети билан ҳамкорликда амалга оширилади. Магистратура таълими ҳам инглиз тилида олиб борилади, иккинчи босқич Хитойда давом эттирилади. Битирувчилар икки давлат дипломига эга бўлишади. Магистратура босқичи учун 10 та грант ажратилган.

Таълимни муваффақиятли якунлаган талабалар ТМК томонидан тўлиқ иш билан таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?