Тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1,1 миллиард сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотларини савдосининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирда «Э.Д.», «Д.С.», ва «В.Н.» МЧЖ масъул шахслари савдо шохобчаларида яроқлилик муддати ўтган энергетик ичимликлар ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланган.
Бундан ташқари, «QR kod» маркировкаларининг нусхасидан такрор фойдаланиб келганликлари фош қилиниб, умумий баҳоси 1,1 миллиард сўмлик энергетик ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- ЎФА 5 йўналишда йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг