Бокс: Энтони Жошуа блогер Жейк Полни нокаутга учратди

16:20 20 Декабрь 2025 Спорт
254 0

Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа блогер ва боксчи Жейк Пол устидан ғалаба қозонди.

Жанг АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтди ва олтинчи раундда нокаут билан якунланди.

Маълум қилинишича, Жейк Пол жанг давомида жағ суягининг икки жойидан синиши билан боғлиқ жароҳат олган.

«Менимча, жағим синган. Ҳа, у аниқ синган. Жанг жуда ажойиб бўлди, менга ёқди. Мен яна қайтаман ва жаҳон чемпиони бўлишни истайман», — деди блогер жангдан кейин.

36 ёшли Энтони Жошуа илгари WBO, WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони бўлган. У 2024 йил сентябрь ойида Даниэль Дюбуага мағлуб бўлганидан бери жанг ўтказмаган эди. Ҳозирда унинг ҳисобида 29 та ғалаба ва 4 та мағлубият мавжуд.

28 ёшли Жейк Пол эса шу пайтгача 14 та профессионал бокс жангини ўтказган бўлиб, уларнинг 12 тасида ғалаба, 2 тасида мағлубият қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?