Танзанияда икки автобус тўқнашуви оқибатида 38 киши қурбон бўлди

Танзанияда бир-бирига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган икки автобус тўқнашиши оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, яна 28 киши жароҳат олган. Бу ҳақда «Xinhua» агентлиги Килиманжаро вилояти комиссари Нурдин Бабуга таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ЙТҲ 28 июнь куни кечқурун Килиманжаро вилоятига қарашли Моши шаҳри яқинида содир бўлган. Ҳодисада автобуслардан бирининг шинаси ёрилиб кетган ва ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган бошқа бир автобус билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.
Килиманжаро вилояти комиссари «Xinhua» агентлигига телефон орқали берган интервьюсида айтишича, ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг аъзолари ҳам бор — улар Моши шаҳридаги тўй маросимига йўл олган бўлган.
Унинг қўшимча қилишича, жароҳатланган 28 кишининг 22 нафарига шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жавоб берилган, 6 киши ҳанузгача шифокорлар назорати остида қолмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг