«Тахтақорача»да пулли туннель қурилиши бўйича лойиҳалар август ойида топширилади

Шавкат Мирзиёев 2023 йил октябрь ойида «Тахтақорача» довонида узунлиги 7 километр бўлган туннель қуришни топширганди. Кеча, 11 июль куни Олий Мажлисдаги «Ҳукумат соати»да депутат Президент топшириғи ижроси кечикаётгани юзасидан Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовни саволга тутиб, изоҳ сўради.
Вазирнинг маълум қилишича, давлат-хусусий шерикчилик асосида амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиҳа бўйича ҳозирда 3 та компания ўзининг лойиҳалаштириш ишларини олиб бормоқда.
Хусусий тадбиркорлар геология ишларини якунлаб, ўзларининг техник-иқтисодий асосларини жорий йилнинг август ойида тақдим қилади. Учта корхонадан қайси бири мақбул деб топилса у билан шартнома имзоланади ва ишлар бошланади.
«Мукаммал ишлаб чиқилаётган лойиҳа ишларини биз бу йил битказиб, талабгорни аниқлаб, у билан шартнома имзолаймиз», деган Илҳом Маҳкамов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг