Сув спортидаги омадсизлик давом этади. Игор Мялин иштирокини якунлади

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Ўзбекистон делегацияси яна бир йўналишда Олимпия ўйинларида дебют қилди. Сувга сакраш дастурида Игор Мялин ўз иштирокини бошлади.
Ҳамюртимиз биринчи уринишдан кейин 64.00 балл жамғаришга эришди. Шунга қарамасдан, кейинги сакрашлар омадли келмади.
10 метрли платформадан сакраш бўйича иштирок этган Игор Мялин саралашда 357.10 балл жамғарди ва 21-натижани қайд этди.
Афсуски, бу ҳамюртимизга ярим финал йўлланмаси учун камлик қилди. Мазкур йўналишда 26 нафар спортчи қатнашди ва якунда энг яхши натижа кўрсатган 18 иштирокчи ярим финалга йўл олди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Игор Мялин 1996 йил 17 сентябрда Россиянинг Пенза вилоятида туғилган.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг