Сурхондарёда янги тез тиббий ёрдам бўлими фойдаланишга топширилди
Сурхондарё вилоятида аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш йўлида яна бир муҳим қадам қўйилди — Қумқўрғон туманида замонавий тез тиббий ёрдам бўлими фойдаланишга топширилди.
Ушбу иншоот «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида барпо этилди. Мазкур лойиҳа фуқароларнинг давлат маблағларидан фойдаланиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, жойлардаги долзарб муаммоларни халқнинг реал эҳтиёжи ва таклифига таяниб ҳал этишга хизмат қилмоқда.

— «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йил 1-мавсумида туманимизда тез тиббий ёрдам биносини қуриш таклифи берилган эди, — дейди «Сурхон соҳили» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Асилбек Абраев. — Халқ якдиллик билан ушбу ғояни қўллаб-қувватлади ва натижада лойиҳа ғолиб деб топилди. Давлат бюджетидан 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Қисқа фурсат ичида замонавий бинога эга бўлдик. Бу нафақат аҳоли учун катта қулайлик яратди, балки маҳалламиз кўркига кўрк қўшди.
Янги тез тиббий ёрдам бўлими замонавий тиббий жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатиш имконини яратади. Бу эса шошилинч ҳолатларда тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, инсон ҳаётини асраб қолишда муҳим омил ҳисобланади.

Ушбу тиббий иншоотнинг ишга туширилиши Қумқўрғон туманида соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиши, аҳоли фаровонлиги ва ҳаёт сифатини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг