Сурхондарёда «Тоза ҳудуд»га 12 та янги санитария техникаси топширилди
Сурхондарё вилоятида «Тоза ҳудуд» давлат муассасасига 12 та замонавий чиқинди тўплаш ва ташиш техникалари топширилди.
Тантанали маросимда вилоят масъуллари янги автотранспорт воситалари фойдаланишга топширилганини маҳаллаларда тозалик ва тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолининг экологик фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам сифатида эътироф этдилар. Бугунги кунда мамлакат миқёсида чиқиндиларни тўплаш ва ташиш тизимини яхшилаш устувор вазифалардан бирига айланган бўлиб, «Тоза ҳудуд» корхоналари соҳа бошқарувида етакчи тузилма сифатида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.
Янги техникалар ишга туширилиши натижасида аввал санитария хизмати қамровига кирмаган 33 та маҳалла тўлиқ равишда хизмат билан қамраб олинади. Бу ҳудудларда экологик ҳолатни сезиларли даражада яхшилайди. Айниқса, санитария хизмати паст даражада бўлган Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида кўрсаткичлар 56 фоиздан 100 фоизгача оширилиши алоҳида таъкидланди. Бу нафақат чиқиндиларни ўз вақтида йиғиш, балки уларни манзилли ташиш ва утилизация қилиш имкониятларини ҳам кенгайтиришга хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг