Сурхондарёда фуқарони ишга жойлаб қўймоқчи бўлган мансабдор пора билан қўлга тушди

12:37 17 Сентябр 2025 Жамият
163 0

Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига минг АҚШ доллари талаб қилган.

Шундан сўнг, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?