Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши аниқланди
Иллюстратив фото
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «SurxondaryoQurilishInvest DM» буюртмаси асосида ўтказилган давлат харидида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат муассасаси томонидан Бойсун туманидаги «Hongaronsoy» сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш орқали экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича бошланғич нархи 38,5 млрд сўмлик тендер эълон қилинган.
Харид комиссиясининг баённомасига кўра, ушбу давлат харидида 36,5 миллиард сўмлик таклиф билан «D.Y.Т.» МЧЖ танлов ғолиби, 38,5 миллиард сўмлик таклиф билан «М.I.Т.» ХК захирадаги ғолиб деб топилган.
Аниқланишича, тендернинг яна бир иштирокчиси — «F.» МЧЖнинг солиқ ҳисоб варағига ноқонуний аралашув йўли билан солиқдан қарздорлик мавжудлиги ҳақида сохта маълумот киритилган. Натижада жамият «Шаффоф қурилиш» махсус ахборот платформаси орқали тендер жараёнидан асоссиз равишда четлаштирилган.
Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида мазкур хариднинг бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг