Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Урунов Баҳодир Ибатович — Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Б.Урунов 1974 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — кимёгар.
Меҳнат фаолияти давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида бошлиқ ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда Табиат ресурслари вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш, комплаенс ва ички аудит бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг