Спиртли ва тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатиладими?
Иллюстратив сурат
Нима учун савдо шахобчалари ёпилаётган даврда спиртли ичимликлар сотувчи шахобчалар фаолият олиб бормоқда, бу зарурий озиқ-овқат эмаску. Шуларни ёпиб қўйсак бўлмайдими? Ушбу саволга Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов жавоб берди.
“Сизга тушунарли қилиб жавоб беришга ҳаракат қиламан: агар биз спиртли ичимликларни ёки сигарет маҳсулотларини савдосини тўхтатиб қўйсак, одамлар бу маҳсулотни уйда қўлбола тайёрлашни бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб оммавий заҳарланишга олиб келади. Ҳозир бизга энди одамларнинг қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлиши етмай турган эди. Агар билсангиз, тарихда бу даврдан ўтганмиз, 80-йилларда Собиқ Иттифоқ ҳукумати “сухой закон” эълон қилган, яъни спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва савдоси тўхтатилган. Шу даврда одамларнинг қўлбола тайёрланган спиртдан заҳарланиб ўлиши 400 фоизга ошиб кетган. Мана, Сизнинг саволингизга аниқ жавоб”, деди Ғиёсов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг