Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Сомали Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги биринчи элчиси тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, бугун, 27 ноябрь куни Фатхудин Али Моҳамед Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатида ишонч ёрлиқларини топширган.
Қайд этилишича, тадбир давомида икки мамлакат ўртасидаги кўплаб истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлик билдирилган.
«Элчининг муҳим дипломатик миссиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз ҳамда самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантирамиз», дейди Бахтиёр Саидов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг