Солиқ маслаҳатчилари институти шакллантирилади — Қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилмоқда.
Хусусан, шулардан дастлабкиси “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.
Таклиф этилаётган лойиҳанинг мақсади – солиқ маслаҳати соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгиловчи ҳамда самарали фаолият кўрсатадиган солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантириш, солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ тўловчиларга малакали солиқ маслаҳати хизматлари кўрсатилишини таъминлашдан иборат.
Қонун лойиҳаси билан солиқ маслаҳатчиларига солиқ текшируви ўтказилганда, мижоз (ишонч билдирувчи) номидан асослантириш сифатида солиқ маслаҳати бўйича хулосани мустақил равишда тақдим қилиш ва бошқа шу каби ҳуқуқлар берилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан самарали фаолият кўрсатадиган солиқ маслаҳатчилари институти шакллантирилади.
Мазкур ҳужжатда солиқ маслаҳатчиси ассистенти тушунчаси киритилмоқда. Шунингдек, солиқ маслаҳати хизмати муайян билимни талаб қиладиган хизматлар турига кирганлиги инобатга олиб “профессионал хизматлар” деб фойдаланмоқда ва уларнинг рўйхати кенгайтирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг