Ўзбекистонда «100 та маҳсулот акселератори» дастури бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда эндиликда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлардан экспортда фақат ҳажм бўйича эмас, балки янги маҳсулот ва янги бозорлар бўйича ҳам сўров бўлиши айтилди.
Ҳокимлар, уларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари элчилар билан доимий ҳамкорлик қилиб, қаерда маҳсулотга қанча эҳтиёж бор, бу бозорларга кириш учун нима талаб этилишини ўрганиши, ишни шунга мослаб ташкил қилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
2026 йилда Тунис, Марокаш, Сенегал, Ироқ, Австралия, Португалия, Греция ва Нордик давлатларда «Made in Uzbekistan» кўргазмаларини ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
«100 та маҳсулот акселератори» дастурини бошлаб, Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларига экспортни йилига камида 25 фоизга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Январь ойида йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, 13 фоизи гўшт ҳисобидан бўлган.
Гўштда импортга қарамликни қисқартириш учун озуқа масаласини ҳал қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Муборак туманида 5 минг гектар ер фойдаланишга киритилиб, маккажўхори экиш бошланаётгани барча учун намуна экани қайд этилди. Шу боис, бу йил қўшимча 60 минг гектарда бу ишларни ташкил қилиш топширилди. Бу қўшимча 350 минг чорва учун кафолатланган озуқа базаси бўлади.
Майда шохли қорамол наслини яхшилаш учун ўтган йил Мўғулистондан 100 минг қўй ва эчки олиб келинди. Бу йил ҳам мазкур ишлар давом эттирилиши белгиланди.
Ўтган йил 772 минг тонна картошка импорт қилинди. Жорий йилда мутасаддилар, ҳокимлар 4,5 миллион тонна картошка ҳосили олиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг