Словенияда президентлик сайлови бўлиб ўтди
23 октябрь куни Словенияда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Словенияда можаритар сайлов тизими амал қилади. Агар номзодларнинг бирортаси ҳам 50+1 фоиз овоз ололмаса, 13 ноябрь куни иккинчи тур сайловлар бўлиб ўтади.
Словения сайлов қонунчилигига кўра президентликка номзодини қўйган шахс қуйидаги учта талабдан бирини бажариши зарур:
1. Миллий ассамблея аъзоларининг 10 нафари номзодни қўллаши
2. Бир ёки бир қанча партияларнинг, Миллий ассамблеянинг 3 нафар аъзосининг ёки 3000 нафар сайловчининг қўллаши
3. 5000 нафар сайловчининг қўлловига эга бўлиши керак.
Ҳар бир сиёсий партия фақатгина битта номзодни қўллаб-қувватлаши мумкин. Бу йилги сайловда 7 та номзод президентлик учун курашди.
Словения Давлат сайлов комиссияси маълумотларига кўра 99.93% овозлар санаб чиқилган. Сайловда иштирок этганлар 51.06% ташкил этмоқда. Ҳозирда номзодлар орасида Анзе Логар 33.96%, Наташа Мусар 26.87% овоз олиб иккинчи тур сайловда иштирок этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг