«Сиёсий маърифат соати» — замон билан ҳамнафас
Раҳматжон БОБОЖОНОВ/«Халқ сўзи». Бугунги шиддатли замон, ахборот даври ҳар соҳа, ҳар жабҳада янгиликлар қилишни, давлат хизматчиларининг ислоҳотлардан бохабар бўлишини, билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб боришини тақозо этмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида тайёрланиб, ҳафтанинг ҳар жума куни давлат хизматчилари эътиборига тақдим қилинаётган «Сиёсий маърифат соати» бу борадаги ўзига хос ахборот платформаси вазифасини ўтамоқда, десак, муболаға эмас.
Унда давлат идоралари хизматчилари фаолиятида зарур бўлган фойдали манба ҳамда маълумотлар жам қилинган бўлиб, 30 дақиқани ўз ичига олган видеожурналдаги ранг-баранг саҳифалар орқали юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти кенг ва батафсил ёритиб келинмоқда. Шунингдек, ундан давлат хизматчиларини креатив фикрлашга чорловчи турли йўналишдаги сўнгги хабарлар, ўзгаришлар тафсилоти, мамлакатимиз ва дунё сиёсий майдони, жаҳон саҳнида кечаётган воқеалар, тарихий обидалар фаолияти, давлат тилида иш юритиш қоидалари, китобхонлик ҳамда саломатлик ҳақида қимматли маълумотлар ҳам ўрин олган.
Қайд этиш жоизки, давлат ташкилотларидаги ҳар бир ходим, жамиятга ўзини дахлдор деб билган ватандошимиз «Сиёсий маърифат соати»ни қизиқиш билан томоша қилмоқда.
Масалан, видеожурналнинг «Нима, қачон, қаерда?» лойиҳасини олайлик. У орқали иштирокчилар юртимизда фаолият юритаётган театр, тарихий ёдгорлик, музейлар ҳақида билиб олишлари мумкин. Қулай жиҳати шундаки, томошабин қаерда бўлишидан қатъий назар, уларга онлайн саёҳат қилиш имконига эга.
Ўз тарихни билиш ва англаш инсонда ватанпарварлик туйғусини юксалтиради. Шу боис, алломаларимиз ҳақида сўзловчи «10 факт» лойиҳаси йўлга қўйилган бўлиб, қатнашчилар у орқали буюк тарихий шахслар ҳақида қизиқарли маълумотларни билиб олиши мумкин. Мазкур лойиҳа доирасида яратилган медиамаҳсулотлар мактаблардаги «Ўзбекистон тарихи» фани ўқитувчилари учун ҳам фойдали манба бўлмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг