Сирдарёда 5,25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Сирдарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида Янгиер шаҳрида жойлашган «Й-З.Э.» МЧЖга қарашли қурилиш материалларини ишлаб чиқариш корхонаси ўз биносида ҳисоблагичсиз тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 5 млрд 25 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг