Швед мактабидаги отишмада 11 киши ҳалок бўлди
Швециядаги мактабда қуролли тўқнашув содир бўлди. Унда 10 нафар шахс отиб ташланган. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Отишма Стокголмдан 200 километр ғарбда жойлашган Оребро шаҳри чеккасидаги Кампус Рисбергска катталар таълим марказида 4 февраль куни тушдан кейин содир бўлди.
Қурбонларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда, марҳумлардан бири отишмани уюштирган шахс, у ўз жонига қасд қилган. Полиция унинг ёлғиз ҳаракат қилганини қайд этди.
Отишма содир этган шахс кимлиги ва унинг ҳаракатлари сабаби ҳозирча номаълум. Бош вазир Улфа Кристерссон воқеани Швеция тарихидаги энг йирик отишма деб тарифлади.
Ушбу мактабдаги 2000 га яқин ўқувчиларнинг аксарияти 20 ёшдан ошган шахслар, аммо улар бошланғич ва ўрта мактаб таълимини оладилар, шунингдек, ақлий заиф одамлар учун ҳам дарслар олиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг