Шоли ҳосили кластернинг ўзида қайта ишланади
“TCT Rice” масъулияти чекланган жамиятида етиштирилган бу йилги шоли ҳосили кластернинг ўзида тўлиқ қайта ишланади. Бунинг учун Қуйи Чирчиқ туманидаги «Сурум» МФЙ ҳудудида қиймати 14 миллиард сўмлик лойиҳа — «Шолини қайта ишлаш ва сақлаш мажмуаси» бунёд этилди.

Ҳозир кунда лойиҳа доирасида замонавий заводни қуриш ва зарур технологик ускуналарни ўрнатиш ишлари якуний босқичга етди. Яъни Туркиянинг “Yashar Makina” компаниясидан олиб келинган 1,697 минг евролик ускуналар хорижлик мутахассислар томонидан ўрнатилмоқда. Мазкур завод соатига 10 тонна, мавсум давомида эса 15 минг тонна шолини қуритиш ва қайта ишлаш қувватига эга.
Ҳадемай фойдаланишга топшириладиган ушбу заводда 41 та янги иш ўрни яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг