Шоир Нодир Жонузоқ давлат тилини ривожлантиришга масъул бўлди
Архив фото
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" манбалари хабар бермоқда.
Шоир Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар «Ёшлик» журналига бош муҳаррирлик қилган.
У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2022 йилнинг апрелида у Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 2022 йилнинг 30 декабрида эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган ва ҳозирги кунгача шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Ўзбекистон дунёдаги сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган етти мамлакатдан бири — БМТ ҳисоботи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг