«Давр журналист нигоҳида»: Тошкентда устоз журналист Ирисмат Абдухолиқовнинг янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун, 27 январь куни Тошкент шаҳридаги Миллий матбуот марказида устоз журналист Ирисмат Абдухолиқовнинг «Давр журналист нигоҳида» номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда муаллифнинг кўп йиллик ижодий фаолияти, журналистика соҳасида тўплаган бой тажрибаси ҳамда янги нашр мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Китобда Ирисмат Абдухолиқов ўз фаолияти давомида юзма-юз келган, ҳамкорлик қилган ва мулоқотда бўлган таниш ҳамда нотаниш шахслар образини яратган.

Асарда муаллиф услубига хос бўлган холислик, тиниқлик ва самимийлик яққол намоён бўлиб, тарихий шахслар образини ёритишда алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, китобда республикамизни салкам чорак аср бошқарган Шароф Рашидович Рашидов сиймоси алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан тасвирлангани таъкидланди.

Нашрда муаллифнинг Ўзбекистоннинг деярли барча вилоят, туман ва қишлоқларидан, шунингдек, Вашингтон, Нью-Йорк, Москва, Деҳли, Анқара, Макка ва Мадина шаҳарларидан воқеа содир бўлаётган жойдан тўғридан-тўғри эфирга узатилган репортажлари матнлари ҳам жой олган. Шунингдек, китоб тўпламига телевидение ва радионинг илмий-назарий асосларига бағишланган мақолалар ҳам киритилган.


Тақризчилар фикрига кўра, «Давр журналист нигоҳида» китобидан ўрин олган юздан ортиқ хотира-лавҳалар ўқувчини бефарқ қолдирмайди. Асарда ҳаётнинг паст-баландларини кўрган, катта тажрибага эга муаллиф ҳар бир саҳифада олам ва одам, шахс ва жамият, матбуот ва давлат муносабатларига доир ҳаётий ҳақиқатларни ёритиб беради.


Ёзувчи ва публицист Хуршид Дўстмуҳаммад таъкидлаганидек, Ирисмат Абдухолиқов телерадио мухбир ва халқаро шарҳловчи сифатида улкан ижодий йўлни босиб ўтган, кўплаб ҳамкасблари орзу қилган марраларга эришган журналист сифатида ёш авлод учун ибрат мактаби ҳисобланади.

Қайд этилишича, китобда тақдим этилган тарихий жараёнларнинг энг қайноқ нуқталаридан тайёрланган ахборот ва репортажлар ўша давр манзараларини кўз ўнгимизда қайта жонлантириш баробарида, журналистиканинг барча йўналиш вакиллари ҳамда талаба ёшлар учун муҳим ўқув-амалий қўлланма вазифасини ҳам ўтайди.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг