Шифокор кабоб саратонга олиб келиши мумкинлигини айтди
Иллюстратив фото
Очиқ оловда пиширилган гўшт кўпинча бир неча сабабларга кўра соғлом таом ҳисобланмайди. Улардан бири кабоб (шашлик) таркибида канцероген моддалар мавжудлигидир.
“Очиқ оловда иссиқлик билан ишлов берилганда, айниқса олов билан тўғридан-тўғри алоқа қилганда, канцероген моддалар пайдо бўлиши мумкин. Айни шу жиҳат хавфли касалликка сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, гўштда ортиқча ёғ бўлса, у иссиқ кўмирларга томиб, потенциал зарарли таркибий қисмларни ўз ичига олган тутун пайдо бўлиши мумкин. Саломатлик нуқтаи назаридан яна бир салбий жиҳат — ортиқча туз. Шашлик учун маринадлар кўпинча туз ва сақловчи моддалар миқдорини оширади, бу организмга салбий таъсир қилади”, — деди шифокор.
Унинг сўзларига кўра, юқори туз ва ёғ миқдори юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, холестерин миқдорини оширади ва ошқозон-ичак муаммоларининг кучайишига олиб келади. Хатарларни камайтириш учун товуқ ёки курка каби ёғсиз гўшт турларига устунлик бериш яхшидир.
“Туз ва саноат соусларни ортиқча қўшмаслик учун табиий зираворлардан фойдаланиш яхшидир. Лекин сабзавотларни гўшт билан бирга оловда пиширмаслик яхшироқдир, — дея хулоса қилади шифокор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг