Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифини якунлаб, Словенияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи якунига етди.
Давлатимиз раҳбари 20 май куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди, Миллий мажлис спикери Ласло Кёвер, Венгриянинг етакчи банк ва компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиб, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Тадбирлар якунлангач, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Словенияга жўнаб кетди. Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия расмийлари кузатиб қўйди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг