Шавкат Мирзиёев БАА етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари инвестициялар вазири, "ADQ" холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги ушбу мамлакат етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда “AD Ports Group” компанияси раҳбари Муҳаммад Жума ал-Шамисий, “Tadweer” раҳбари Али ал-Даҳерий, “Plenary Group” раҳбари Мустафо Фахур ва “DUCAB” раҳбари Муҳаммад ал-Кураший иштирок этди.
Ушбу компаниялар ўз соҳаларида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, уларнинг жами активлари 200 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.
Юқори технологик тармоқларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва инвестиция портфелини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
БАА билан иқтисодиётнинг турли йўналишларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Инвестицияларни илгари суриш, саноат ва илғор технологияларни ривожлантириш бўйича қўшма чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, электротехника, коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Инновацион технологияларни жорий этиш, нодир металл конларини ўзлаштириш, минтақавий темир йўлларни ривожлантириш ва "қуруқ" портлар барпо этиш, кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш, таълим ва тиббиёт соҳаларида ДХШ лойиҳаларини илгари суриш юзасидан келишувларга эришилди.
Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг