Шакар нархи ошиши ҳақидаги «миш-миш» ҳақиқат эмасмиш
Ижтимоий тармоқларда ёз ойларидаги энг талабгир маҳсулот бўлган шакарнинг нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов хабарларга аниқлик киритди.
Унга кўра, Ўзбекистонда шакар нархини барқарор сақлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, нархлар кескин ўсиши бўйича хавотирга ўрин йўқ.
«Нархларни барқарор сақлаш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, нархлар кескин ўсиши бўйича хавотирга ўрин йўқ. Шу сабабли интернет тармоқларида тарқатилаётган тўлиқ ўрганилмаган хабарларга асосан хавотирга тушмаслигингизни сўраб қоламиз», деди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов.
Республиканинг деҳқон бозорларида ташкил этилган элга хизмат расталари ва йирик савдо тармоқларида шакар маҳсулотининг чакана нархи 1 килограмм учун 13 000 сўмдан сотилиши таъминланаётган бўлса, бошқа савдо дўконларда ўртача 13 200—15 000 сўмни ташкил этмоқда.
Шакар маҳсулотининг биржа савдоларидаги нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга пасайган бўлса, бозорлардаги чакана нарх ўзгаришсиз қолган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг