“Сеул” боғини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Корея Республикасининг элчихона маслаҳатчиси Кук Чан Хён бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Сеул мэрияси “Дўстлик” боғининг ҳудудида жойлашган “Сеул” боғини реконструкция қилишни, шу жумладан, уни янги ускуналар билан қўшимча жиҳозлашни режалаштирган.
Лойиҳа устида ишлаш учун мэрия консалтинг компаниясини жалб этган бўлиб, унинг мутахассислари боғни кўздан кечириб, лойиҳанинг устувор йўналишларини ва ўз мулоҳазаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан муҳокама қилишди.
Мулоқот давомида ҳоким ўринбосари хўжалик масалалари бўйича ҳам (ёритиш, суғориш, черепица, сув ҳавзаси учун фильтрлар), боғдан самарали фойдаланиш, корейс маданиятини тарғиб этишга қаратилган маданий ва кўнгилочар тадбирлар, акциялар ва бошқаларни ўтказиш юзасидан ҳам қатор таклифларини билдирди.
Тарафлар боғни жиҳозлаш борасида келишиб, ундан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг