Сергели йўналишида ер усти метро қурилиши жадал давом этмоқда
Архив фото
Президентимизнинг 2016 йил 29 ноябрдаги “Тошкент метрополитенининг Сергели линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.
Ушбу лойиҳанинг узунлиги 7,1 километрни ташкил этади. Асосий лойиҳа “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, ушбу йўналишдан 6 та бекат ўрин олган. Бекатларда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида махсус лифт ва эскалаторлар ўрнатилади.
Сергели метро линиясининг аҳамиятли жиҳати шундаки, у нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ҳам бугунги кунгача қўлланилмаган бутунлай янгича эстакада усулида бунёд этилмоқда.
Қурилишнинг бошидан то ҳозиргача тажрибали мутахассислар томонидан қурилиш меъёрлар ва техник талаблар асосида белгиланган жадвал бўйича ишлар амалга ошириляпти. Қурилиш-монтаж жараёнлари учун зарур бўлган замонавий техникалар ва механизмлар олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг ушбу янги линияси 2020 йилга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг