Сентоб навбатсиз «Обод қишлоқ» дастурига тушади(ми)?
Навоий вилоятининг Нурота туманидаги «Сентоб» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сентоб қишлоғига «Туризм қишлоғи» мақоми берилмоқда.

— Бундан асосий мақсад ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, туристлар оқимини янада кўпайтириш, туристларни ҳудуднинг ноёб туристик салоҳияти ва маданий мерос объектлари билан кенг таништириш, сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш ҳамда мазкур соҳада фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш, ички туризмни фаоллаштириш, янги иш ўринлари яратишдан иборат, — дейди Навоий вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жавлон Ҳасанов. — Бу кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида ўз аксини топган ва унга кўра «Центоб туризм қишлоғи» ташкил этилиб, тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Энди қишлоқнинг «Обод қишлоқ» дастурига тушиши имкониятига келсак, Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сонли Фармонига мувофиқ 2020 йилдан бошлаб «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилган фуқаролар йиғинлари «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади.
Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг