Сенаторлар томонидан тиббиёт ва фармацевтикага оид қонунни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди
Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Сенатнинг 9-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмига кирадиган хизматларни кўрсатиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Қонунга асосан олий ёки ўрта махсус, профессионал тиббий таълим ташкилотларини тамомлаган ва давлат рўйхатидан ўтган шахсларгина тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундан ташқари, унда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб, улар пулли асосда амалга оширилиши белгиланмоқда.
Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонунда қайта кўриб чиқилиши лозим бўлган айрим масалалар мавжудлиги таъкидланди.

Жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий тартиб-таомилларини қонун даражасида белгилаш мақсадга мувофиқлиги, қонунга тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсади, асослари, рўйхатдан чиқариш асослари, бу ҳаракатларнинг оқибатлари, шунингдек, рўйхатнинг очиқ бўлиши, ундан аҳоли фойдаланиши каби масалаларни киритиш лозимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар жумласига киритилган.
Шуларни инобатга олиб, ушбу Қонунни қайта кўриб чиқиш лозимлиги тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди.





Фото: Акмал Муҳаммадов, Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг