АҚШга ёпирилган қор бўрони тахминан 200 миллион кишига таъсир кўрсатди
АҚШ ҳудудини қамраб олган кучли қор бўрони тахминан 200 миллион кишига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Кучли қор ёғиши Нью-Мексико штатидан тортиб Шарқий соҳилдаги Янги Англияга қадар бўлган ҳудудларни қамраб олди. Айрим жойларда қор қатламининг қалинлиги деярли 40 сантиметрга етган.
Ноёб об-ҳаво шароити оқибатида 800 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси таъминотисиз қолган, камида етти нафар инсон ҳалок бўлган. Луизиана штатининг ўзида икки киши совуқ уриш (гипотермия) оқибатида вафот этган.
Шунингдек, ноқулай об-ҳаво ҳаво қатновига жиддий таъсир кўрсатди. Якшанба куни АҚШда қарийб 11 мингта авиарейс бекор қилинган, ундан бир кун олдин эса яна 4 мингдан ортиқ парвоз амалга оширилмаган. Нью-Йорк, Филадельфия ва Шарлоттни ўз ичига олган йирик агломерацияларда рейсларнинг 80 фоизидан зиёди бекор қилинган.
Шанба куни (24 январь) АҚШнинг камида 10 та штатида фавқулодда ҳолат режими жорий этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг