Сенатор «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида талабалар билан мулоқот ўтказди

Тошкент давлат аграр университетида «Омбудсман мактаби» лойиҳаси доирасида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқотда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сайёра Абдикаримова, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбирда сенатор мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнлари, қонунчилик асослари, Ёшлар парламентининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратида иштирок этиши ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Очиқ мулоқот давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг