Энди ҳокимлар маҳалладаги ёрдамчиcини ўзи лавозимга тайинлайди ва ишдан олади
Фото: Президент матбуот хизмати
Бундан буён ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси маҳалла раиси тақдимномаси асосида туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва ишдан олинади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
«Ҳоким ёрдамчилари ташаббускорларни топиб, маҳаллада микро ва кичик лойиҳаларни амалга оширишни анча ўрганди, тажриба орттирди. Энди улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги ишини «лойиҳавий ёндашув» асосида ташкил қилишга ўтади», деди Президентимиз.
Ҳоким ёрдамчиларини «лойиҳавий ёндашув» асосида ишлашга ўқитиш тизими йўлга қўйилиб, буни «оғир» маҳаллалардан бошлаш топширилди. Ҳар бир туман кесимида «лойиҳавий ёндашув» асосида амалга ошириладиган лойиҳалар портфели шакллантирилади.
«Оғир» маҳаллалардаги бўш ерлар ва давлат объектларининг бошланғич нархини 2-3 карра пасайтириб, сотувга чиқариш йўлга қўйилади.
Иш ўрни ва даромадни кўпайтириш бўйича энг яхши натижа кўрсатган 100 та «оғир» маҳаллага 1 миллиард сўмдан маблағ берилади. Ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Хитой, Туркия, Корея, Малайзия каби давлатларга бир ойлик малака ошириш курсларига юборилади.
«Маҳалла еттилиги» самарасини ошириш бўйича пойтахтда йўлга қўйилган тажриба энди барча туман ва шаҳарларда ҳам татбиқ этилиши белгиланди.
Пойтахт, вилоят марказлари ва йирик туман-шаҳарлардаги жозибадор бизнес муҳити барқарор тадбиркорлар синфининг шаклланишига хизмат қилмоқда.
Масалан, республикадаги жами саноатнинг 62 фоизи, хизматларнинг 57 фоизи тадбиркорлик салоҳияти юқори 50 та туман-шаҳарга тўғри келади. Уч йил олдин ушбу туманларда маҳаллий буджетнинг қўшимча даромади жами 875 миллиард сўм бўлган. Энди эса уларга 8,5 баробар кўп, яъни 7 триллион 400 миллиард сўм қўшимча маблағ тушади.
Шу боис, 50 та туман ҳокими имкониятини ишга солиб, инфратузилмани яхшилаш орқали даромадни кўпайтириш бўйича қаттиқ ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Бу борада пойтахтдаги 12 та туманда бизнес режа ишлаб чиқилиб, буджетга яна 5,5 триллион сўмлик тушум манбаси аниқланди. Масалан, Олмазор туманида жорий йил маҳаллий буджетга қўшимча 525 миллиард сўм келиб тушиши кутилмоқда.
Масалан, «Кайковус» каналининг 2 километр қисми Эски шаҳар ҳудудидаги 8 та маҳалладан ўтган. Энди ушбу 8 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари битта «лойиҳа гуруҳи»га бирлашиб, яхлит концепция асосида канал бўйида савдо, сервис ва дам олиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлайди.
Худди шу тартибда туризм, таълим, тиббий хизматлар, реновация, кўл бўйи, гавжум кўчалар каби йўналишларда ҳам ҳоким ёрдамчиларидан иборат «лойиҳа гуруҳлари» ташкил қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг