Сенатор «Ҳамдўстликнинг интеллектуал коди» халқаро конгрессининг ишида иштирок этди

16:54 31 Октябр 2025 Сиёсат
263 0

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Баҳром Абдуллаев МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси ва Россия Федерацияси парламенти Федерация Кенгаши томонидан 2025 йилнинг 30-31 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ташкил этилган «Ҳамдўстликнинг интеллектуал коди» мавзусидаги халқаро илмий-таълим конгрессида иштирок этди.

Сенатор конгресснинг ялпи мажлисидаги чиқишида Ўзбекистоннинг таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги давлат сиёсатининг стратегик йўналишларига эътибор қаратди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда олий таълим тизимини модернизация қилиш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва илмий-инновацион салоҳиятни ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидланди. Бунда Ўзбекистон янги авлод кадрларини тайёрлаш, муҳандислик таълимини ривожлантириш, фан ва таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият берилаётгани таъкидланди.

Конгресс иштирокчилари МДҲ мамлакатлари университетлари, тадқиқот марказлари, инновацион компаниялари ва ижодий ҳамжамиятлари ўртасида илмий-таълим алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, сенатор МДҲ ПАнинг Фан ва таълим бўйича доимий комиссияси йиғилишида ҳам иштирок этди. Унда Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида илмий-таълим ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлашда инновацион ёндашувларни жорий этиш, академик мобилликни ривожлантириш, қўшма тадқиқот ва таълим платформаларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер