Сенатнинг Халқаро муносабатлар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида 2026 йил учун Давлат бюджетига доир қонун муҳокама қилинди
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, келгуси йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 515,8 трлн сўм, харажатлар 567,6 трлн сўм этиб белгиланмоқда. Тақчиллик эса ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошмаслиги назарда тутилмоқда.
2026 йилда Давлат бюджети харажатлари 402,6 трлн сўмни, даромадлари эса 368,9 трлн сўмни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари эса 78,6 трлн сўм, харажатлари 74,4 трлн сўм (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) миқдорида белгиланмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш ва туристлар оқимини кенгайтириш учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 млрд сўм трансфертлар ажратилиши қайд этилди.
Муҳокама жараёнида бюджет даромадларини ошириш ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сенаторлар ўз чиқишларида маҳаллий Кенгашлар ваколатлари кенгайиб, туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олишга ва (ёки) туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этиш каби қатор ваколатлар берилаётганига ҳам тўхталиб ўтди.
Қўмита аъзолари мазкур қонун мамлакатимизда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ташқи иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва туризм соҳасида қулай муҳит яратишга хизмат қилишини қайд этди.
Муҳокама якунида тегишли қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг