Сенатда «Конституция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Конституция ойлиги» муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбир 8 декабрь – Конституция куни арафасида аҳолининг конституциявий маданиятини ошириш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларини янада мустаҳкамлашга қаратилди.
Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ҳамда талабалари иштирок этиб, Сенат фаолияти, қонунчилик жараёнлари ва конституциявий нормаларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди.
Учрашув давомида Қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилишнинг долзарб масалалари бўйича очиқ мулоқот ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари парламентнинг юқори палатаси фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг