Сенат Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш қонунини маъқуллади

13:41 01 Ноябрь 2025 Сиёсат
106 0

Сенатнинг 11-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартномани (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

Мазкур Шартнома Марказий Осиёдаги уч қўшни давлат — Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон — давлат чегаралари туташган нуқтасини аниқ белгилаб, унинг ҳуқуқий асосларини халқаро ҳужжат даражасида мустаҳкамлайди ҳамда қўшни давлатлар билан чегара масалаларини ҳал этишда изчил ва ҳуқуқий асосланган ёндашувни акс эттиради.

Название

Маълумки, ушбу тарихий Шартнома Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббуслари ва саъй ҳаракатлари билан имзоланган эди.

Ҳужжат уч томонлама келишувларни институционал даражада мустаҳкамлаб, минтақада ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши қўшничалик ва дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Название

Муҳокамада сўзга чиққан сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Шартнома Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, қардош мамлакатлар ўртасидаги ишонч ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?