Савдодаги 8 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топди
Фото: Рақобат қўмитаси
Ўзбекистон дўконларида сотилаётган 8 та озиқ-овқат маҳсулотини лаборатория синовлари амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан ҳамкорликда янги лойиҳа бошланган. Таъкидланишича, лойиҳадан кўзланган мақсад сифатсиз маҳсулотлардан истеъмолчиларни ҳимоя қилиш, маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, истеъмолга яроқсиз ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар айланмасининг олдини олиш ҳисобланади.
Қайд этилишича, назорат хариди учун Тошкент шаҳридаги савдо шохобчаларидан 9 номдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар харид қилинган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, аккредитациядан ўтган лабораторияларга синовдан ўтказиш учун тақдим этилган.
Маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий «Referens» ва «Texnostandart-NEO» МЧЖ ҳузуридаги аккредитациядан ўтган лабораториялар хулосасига кўра, 9 номдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан 8 номдагиси яъни уларнинг 88 фоизи амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига номувофиқлиги маълум бўлди.
Жумладан, техник регламент ёки стандарт талаблари бўйича камчиликлар маҳсулотнинг таркиби, ёрлиқланиши ва қадоқланиши билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги ишлаб чиқарувчи корхоналарга тегишли эканлиги аниқланди:
- «BRUNI» шоколадли кекс маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Almerro Group» МЧЖ;
- «SELLATILGAN MOL GOʼSHTI oliy nav» Консерваланган мол гўшти маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Marmaks» ҚК МЧЖ;
- «BIO KEFIR» кефир — ишлаб чиқарувчи корхона «DIL-BAH DAIRY GROUP» МЧЖ;
- «Qand» маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Prima industries group» МЧЖ;
- «Черноголовка» газланган салқин ичимлик — ишлаб чиқарувчи корхона «Aqua Products» МЧЖ ҚК;
- «Urussa» кунгабоқар ёғи — ишлаб чиқарувчи корхона «Resurs» мой экстракция заводи;
- «Кунжутное масло» ёғ маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Maxmadjon Nurafshon» ХК;
- «Sedana yogʼi» ёғ маҳсулоти — ишлаб чиқарувчи корхона «Maxmadjon Nurafshon» ХКлар.
Рақобат қўмитаси назорат хариди давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига чек қўйиш юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилаётганини қайд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг