Саудия Арабистони делегацияси Самарқандни зиёрат қилди
Юртимизда меҳмон бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди. Шу ерда кечган суҳбат чоғида Саудия Арабистони шаҳарлари ва Самарқанд ўртасида зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, бу борада биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Уларга ушбу муқаддас масканда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Мажмуа очилгач, бу ерда зиёратчилар учун халқаро талабларга мос қулайлик ва имкониятлар яратилиши таъкидланди.
Саудиялик меҳмонлар Самарқанддаги бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар ва янги объектлар билан ҳам танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг