Сармишсойда талабаларнинг туризм фестивали бўлиб ўтди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий давлат Педагогика институти, Навоий давлат Кончилик ва технологиялар университети ҳамда Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институти ҳамкорлигида Сармишсой дарасида «Ёшлар туризми: миллий маданият ва этноспорт» мавзусида ёшлар туризм фестивали ташкил этилди.
Икки кун давом этган фестиваль доирасида талабалар томонидан миллий куй-қўшиқлар ижро этилди, арқон тортиш, чиллак каби халқона беллашувлар, психологик тренинглар ва интеллектуал ўйинлар ўтказилди.

— Сармишсой деганда кўпчилик дам олиб, хордиқ чиқарадиган сўлим бир манзилни кўз олдига келтиради, — дейди НавДПИ проректори Хуршид Қурбонов. — Ваҳоланки, дара узоқ ўтмишда макон тутган, аждодларимизнинг минг-минг йиллик анъаналари ва урф-одатларидан ҳикоя қилувчи очиқ осмон остидаги музей ҳамдир.
Талаба ёшлар Сармишсой дарасига саёҳат қилиш билан бирга қадимий Нур қалъаси, Нурота туманининг «Чашма» тарихий-меъморий мажмуасини ҳамда Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейида бўлишди. Тадбир доирасида олийгоҳлар ёшлар бошланғич ташкилоти етакчилари ўртасида ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш бўйича меморандум имзоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг