Саратон ривожланиши хавфини оширадиган учта хавфли одат маълум қилинди

14:53 13 Май 2025 Илм-фан
395 0

Иллюстратив фото

Чилим чекиш, қовурилган гўшт ва иссиқ ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касаллигини ривожланиш хавфини оширади.

Бу ҳақда АҚШдаги Сильвестр комплекс онкология марказининг гематология бўлими бошлиғи, шифокор Майкл Секерас «Daily Mail» берган интервьюсида маълум қилди. Шифокорнинг сўзларига кўра, энг хавфли омиллардан бири чекиш бўлиб қолмоқда. Гап шундаки, кўпчилик чилимни сигаретага қараганда камроқ зарарли ҳисоблайди. Аслида эса ундай эмас ва бу янглиш тушунча. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чилим тутунида смола, углерод оксиди, оғир металлар ва канцерогенлар мавжуд бўлиб, узоқ вақт чекиш сеанслари битта сигарет чекишдан кўра кўпроқ заҳарли моддаларни ютишга сабаб бўлади.

Секерас, шунингдек, грилда ёки юқори ҳароратда пиширилган гўштни тез-тез истеъмол қилишдан ҳам огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, мол гўшти, парранда гўшти, балиқ ва чўчқа гўштини қовуриш натижасида мутацияга сабаб бўладиган ва саратон касаллигини ривожлантирувчи гетеротциклик аминлар ва полициклик ароматик углеводородлар ҳосил бўлади. Ушбу моддалар яллиғланиш ва оксидловчи стрессни келтириб чиқаради, организмда моддалар алмашуви ўртасидаги мувозанатни бузади.

Жуда иссиқ ичимликлар ҳам соғлиқ учун хавф туғдиради. Мисол учун, хитойлик олимларнинг тадқиқоти шуни кўрсатдики, 60 даражадан юқори ҳароратда чой ичадиган ва бир вақтнинг ўзида спиртли ичимликларни истеъмол қиладиган одамларда қизилўнгач саратони хавфи беш баравар ошган. Буюк Британияда ўтказилган тадқиқот ҳам шунга ўхшаш топилмаларни тасдиқлади: ҳар куни тўрт ёки ундан ортиқ финжон иссиқ чой ёки қаҳва ичиш томоқ саратони хавфини ошириши аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер