СамДУнинг «QS World University Rankings 2026» рейтингига кириши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд давлат университетининг нуфузли халқаро рейтинг – «QS World University Rankings 2026» рўйхатига киритилиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, шунингдек, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Меҳмонларга СамДУ Квант маркази, Трансформация офиси, саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш лабораторияси, Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти фаолияти бўйича тақдимотлар намойиш этилди.
Тадбирни СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов очиб берди. У ўз нутқида мазкур ютуқ — университет жамоасининг тинимсиз меҳнати ва илм-фан соҳасидаги барқарор ривожланишининг самараси эканини таъкидлади.
Самарқанд вилояти раҳбари Адиз Бобоев ҳамда вазир Қўнғиротбой Шарипов сўзга чиқиб, университет жамоасини табрикладилар. Улар бу натижа нафақат Самарқанд, балки бутун республикамиз илм-фани учун катта воқеа эканини алоҳида қайд этдилар.
Шунингдек, ректор Рустам Холмуродов томонидан Нобел мукофоти совриндори Азиз Санжар, АҚШнинг Техас университети профессори, Ўзбекистон фан арбоби Анвар Зоҳидов, Калифорния университети профессори, Молекуляр вирусология лабораторияси директори Шароф Тугизов, Германиядаги Марбург университети катта илмий ходими, PhD Шароф Худойбердиевларнинг табрикномалари ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Қаҳрамони, СамДУ битирувчиси, профессор Муҳаббат Шаропова университет ҳаётида тутган ўрни, таълим ва тажрибанинг ҳаётий йўлига бўлган таъсирини самимий сўзлар билан ифода этди.
СамДУ профессори, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Муслиҳиддин Муҳиддинов университет тарихидаги бу муҳим босқични юқори баҳолаб, халқаро ютуқлар ортида йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган устозлар, илмий салоҳият ва тизимли ислоҳотлар мужассам эканини эътироф этди.
Тадбир якунида ректор Рустам Холмуродов Самарқанд вилояти раҳбари Адиз Бобоев ҳамда вазир Қўнғиротбой Шариповга университетнинг эсдалик нишонини тантанали равишда топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг