Самарқандда велосипедчини юк машинаси, ундан сўнг «Damas» босиб кетди
Фото: Самарқанд ЙҲХБ
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида велосипедчи кетма-кет икки машина босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 29 январь куни соат 18:20 ларда Тойлоқ тумани «Жумабозор» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-069 автомобиль йўлининг 12-километрида рўй берган. Тойлоқ–Ургут йўналишида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини шу йўналишда келаётган «Isuzu» русумли юк транспорт воситаси уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда велосипедчи йўлга йиқилган. Шундан сўнг, «Isuzu»нинг ортидан ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли транспорт воситаси йўлда ётган фуқарони босиб кетган.
Қайд этилишича, велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг