Самарқандда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти изчил ошмоқда
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалигида ҳам юқори натижаларга эришилмоқда. Жумладан, 2025 йилда Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ошди.
Йил давомида вилоятдан жами 316 миллион долларлик 303 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Россия, Хитой, Туркия, Украина, АҚШ, Польша каби 61 та давлатга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 75 миллион долларга кўпдир.
Хусусан, Самарқанд туманида фаолият юритаётган «Шавкат Убайдов боғлари» экспортёр корхонаси 50 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бермоқда. Асосий экспорт маҳсулотлари қаторига карам, пиёз, олма, олхўри, шафтоли, лавлаги ҳамда бошқа кўплаб мева-сабзавот турлари киради.
Корхонада мавсумий равишда 100 нафар, доимий асосда эса 20 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Айни пайтда корхона мавсум давомида 1 000 тонна карамни Россия Федерациясига экспорт қилиш бўйича шартнома имзолаган бўлиб, йиллик даромади 1 миллион АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг