Самарқандда 25 та оилага қуёш панеллари тарқатилди
Фото: Нарпай тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 10 июнь кунида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йил якунига кадар ижтимоий дафтарларга киритилган оилаларни қуёш сув иситиш қурилмаси ёки қуёш панеллари билан беғараз таъминлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Топшириқ асосида Самарқанд вилояти Нарпай тумани «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 119 миллион 500 минг сўмлик қуёш панеллари харид қилинган.

Жорий йилнинг 11 август куни Нарпай тумани ҳокими бошчилигида «Темир дафтар» рўйхатида турган 25 та оилага ушбу қурилмалар тарқатилди.
Айни пайтда соҳа вакиллари томонидан қуёш панеллари хонадонларга ўрнатилмоқда. Ҳафта охирига қадар ўрнатиш ишлари поёнига етказилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг